«Норинтекс» акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг 2020 йил 12 майдаги йиғилиш

«Норинтекс» акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг 2020 йил 12 майдаги йиғилиш қарорига асосан 2020 йил 05 июн куни соат 11:00 да Наманган вилояти, Норин тумани, Хаққулобод шаҳри, «Норинтекс» АЖ биносининг мажлислар залида жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади. Йиғилишга келган акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:00 - 11:00 гача
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2020 йил 12 май ва акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2020 йил 1 июн.
 

КУН ТАРТИБИ:
 

1. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида.
2. Жамият Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш тўғрисида.
3. “НОРИНТЕКС” акциядорлик жамиятининг ташкилий хуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартириш тўғрисида;
4. “НОРИНТЕКС” акциядорлик жамиятининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш тартиби ва шартларини тасдиқлаш тўғрисида.
5. “НОРИНТЕКС”  акциядорлик жамиятининг бир дона акциянинг бозор баҳоси, акцияларни қайтариб сотиб олиш тартиби ва шартларини тасдиқлаш тўғрисида;

 
Шунга кўра, ушбу бўлиб ўтадиган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун ўз шахсингизни тасдиқловчи хужжат билан иштирок этишингизни ёки Сизнинг ўтнингизга иштирок этадиган вакилингизни эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома иштирокини таъминланишида амалий беришингизни сўраймиз.
Навбатдан ташқари умумий йиғилиш юзасидан қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Наманган вилояти, Норин тумани, Хаққулобод шаҳри, «Норинтекс» АЖ. электрон почта ______________: тел.:(0369) 000-00-00.
 

Жамият кузатув кенгаши