Президент топшириғи амалда: Норинда лойиҳа қиймати 40 миллиард сўмлик ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилди

Муҳтарам Президентимиз 2018 йил 2-3 май кунлари Наманган вилоятига ташрифлари чоғида МЧЖ шаклидаги “Uztex group” қўшма корхонасига туманда йирик ишлаб чиқариш мажмуини ташкил этиш топшириғини берган эдилар. Ушбу топшириқ “Турон банк” кредитлари асосида қисқа муддатда ҳаётга тадбиқ этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 

1 гектарлик майдонда 40 млрд. сўм маблағ сарфланиб, йирик корхона - “Uztex group”нинг Норин филиали бунёд этилди.

Корхонанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди. 

Йиллик экспорт қуввати 3,0 млн. долларни ташкил этувчи мазкур корхонада туманнинг коллеж битирувчи қизлари ҳамда ишсиз аёлларнинг 500 нафардан ортиғи иш бошладилар. 

Ходимларнинг асосини хотин-қизлар ташкил этувчи корхонанинг ёнгинасида замонавий 160 ўринли болалар боғчасини қуриб фойдаланишга топширилгани, уларнинг хотиржам иш билан машғул бўлишлари учун замин яратди.

Манба: Vodiymedia.uz