«НОРИНТЕКС» АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА БИЛДИРИШНОМА

Жорий йилнинг 05 июн куни соат 11-00да “Норинтекс” АЖ акциядорларининг навбатдан ташкари умумий йиғилиши ўтказилишган бўлиб, ушбу йиғилиш ўтказилиши юзасидан жамият ижроия органи томонидан қонунда белгиланган тартибда ҳабардор қилинишига қарамасдан Сиз ёки сизнинг қонуний вакилингиз томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштироки таъминланмаганлиги натижасида кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз муносабатингизни овоз бериш йўли билан билдирилмаслигига олиб келди.

“Норинтекс” акциядорлик жамияти акциядорларининг  2020 йил 05 июн куни соат 11-00 да ўтказилган навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этган акциядорлар томонидан жамият ташкилий ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартиришга қарор қилинди.

Шунга кўра, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-41-моддаларига мувофиқ жамият акциядорларга қуйидагиларни маълум қилади:

“Норинтекс” АЖ акциядорларининг 05.06.2020 йил куни ўтказилган навбатдан ташқари умумий йиғилишда иштирок этмаганлигингиз сабабли, Сизга тегишли бўлган акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлисиз. Акциядорларга тегишли акциялар жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.

Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиш акцияларнинг бозор қиймати бўйича яъни 8 854,69 (саккиз минг саккиз юз эллик тўрт) сўм 69 тийин қийматида амалга оширилади. Жамият акциядорнинг ихтиёридаги акцияларни ёзма талабига асосан сотиб олади. Ёзма талабда акциядорнинг яшаш жойи (жойлашган ери) ва унинг қайтариб сотиб олинишини талаб қилаётган акциялар сони кўрсатилган бўлиши лозим. Акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан (05.06.2019 йилдан) эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилиши керак. Мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида қайтариб сотиб олади.

Шунингдек харакатдаги конунларга асосан масъулияти чекланган жамияти фақат йиғилишда иштирок этган шахслар иштирокида тузилиши ва таъсис этилиши маълум килинади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Сизда белгиланган муддат ва тартибларда ёзма аризангизни тегишли тартибда жамиятга тақдим этиш ҳуқуқингиз мавжудлигини билдирамиз.

“Норинтекс” акциядорлик жамияти томонидан 2020 йил 05 июн куни ўтказилган акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қабул қилинган қарорларнинг тўла матни билан Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг «www.openinfo.uz» ва жамиятнинг “www.norintex” веб-сайтлари орқали танишингиз мумкин.

Маълумот учун, жамиятнинг манзили: Наманган вилояти, Норин тумани, Хаққулобод шаҳрида жойлашган. “Норинтекс” АЖ маъмурияти.

 

“Норинтекс” АЖ

бошқарув раиси   Р.А. Олимжонов